Зидан «Севилья»га қарши ўйин ҳақида: «Деярли идеал ўйин намойиш қилдик»

Испания 05 Январ 2017 1071

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан Испания Кубогининг 1/8 финали доирасида «Севилья»га қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Жуда хурсандман. Чунки биз деярлик идеал даражадаги ўйин намойиш қилдик, айниқса, биринчи бўлимда. Биз жуда яхши бошладик, тезкор гол урдик ва бу бизга куч бағишлади. Иккинчи бўлимда ҳам шу руҳда давом этдик. Осон бўлмаган бўлсада, умуман розиман. Йигитларни табриклайман - биз қойилмақом 45 дақиқани ўтказдик.

Бу жуфтлик тақдири ҳал бўлди деган фикрдан йироқман, олдинда жавоб учрашуви турибди, бу чемпионат эмас. Кубок ўйинида гол ўтказмаслик муҳим, лекин 3:0 ҳисоби ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Севильяда яна ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Қийин бўлади.

Стандартлар - бизнинг устун жиҳатимиз эканини биламиз, бу борада ишлаяпмиз. Бизда бош билан яхши ўйнайдиган футболчилар бор. Бу муҳим.

Роналдуга тез-тез дам бераманим? Йўқ-йўқ, ундай эмас», – дея Зиданнинг сўзларини келтирган Football Espana.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: