Зидан Роналду ва Хамес Родригес ҳақида гапирди

Испания 05 Январ 2017 3258

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан Испания Кубоги доирасида «Севилья»га қарши кечган муваффақиятли ўйиндан кейин жамоа етакчиси Криштиану Роналду ҳамда Хамес Родригес ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Роналду Кубок учрашувида ўйнатилмаган, мураббий унга дам беришга қарор қилганди.

«Роналдуга шанба куни ҳам дам бериш ниятида эмасман, у майдонга тушади. У мавсумнинг қолган қисмида ҳам етарлича ўйинларда иштирок этади. Бундан хавотир олманг. У натижа келтирадиган футболчимиз.

Хамесми? У бугунги ўйинни жуда яхши ўтказди. Жамоанинг бошқа футболчилари ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин», – дея Зиданнинг сўзларини келтирган Goal.com.

Мадридликлар жамоаси Испания чемпионатининг 17-тури доирасида, 7 январь куни «Гранада»га қарши майдонга тушади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: