Шуҳрат Муҳаммадиев «Локомотив» сафига ўтди

Ўзбекистон 05 Январ 2017 1213

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз сафига икки нафар янги футболчини қўшиб олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси, шунингдек Қаршининг «Насаф» клуби аъзоси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳамда «Олмалиқ» ярим ҳимоячиси Диёр Туропов расман «Локомотив» клуби билан шартнома имзолашди.

«Локомотив» клуби расмий сайти Муҳаммадиев 14 ҳамда, Туропов 77-рақамларда тўп суришини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Муҳаммадиев ўтган мавсумда Қаршининг «Насаф» клуби сафида бронза медалларга сазовор бўлган. Истеъдодли ярим ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида бир нечта ўйинларда иштирок этган ва айни дамда ҳам терма жамоага номзод футболчи саналади.

Диёр Туропов сўнгги бир неча мавсумни «Олмалиқ» сафида ўтказди. Қолаверса, ярим ҳимоячи Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида мунтазам майдонга тушиб келган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: