«Стандард» Витселнинг Хитойга сотилишидан пул ишлаб олди

Россия 05 Январ 2017 679

Бельгиялик ярим ҳимоячи Аксель Витсель ўзини тарбиялаган «Стандард» жамоасига 1 миллион еврога яқин маблағ келтирди. Унинг «Зенит»дан «Тяньцзинь Цюаньцзянь»га трансфер бўлиши, Бельгия жамоасига фойда келтирган.

Хитойликлар клуби Витсель учун питерликлар жамоасига 21 миллион евро тўлади, шундан 800 минг евро футболчининг илк жамоаси ҳисобига ўтади.

Витсель «Стандард» сафида 2006 йилдан 2011 йилгача ўйнаган, кейин у «Бенфика»га ўтган, 2013 йилда эса Санкт-Петербургга келганди.

У «Тяньцзинь Цюаньцзянь»да 3 йил ўйнаб, 75 миллион евро ишлаб олиши мумкин.  

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: