«Шапекоэнсе» таркибга 20 нафар футболчи таклиф қилмоқчи

Жаҳон 05 Январ 2017 1233

«Шапекоэнсе» клуби раҳбарияти таркибни 20 нафар футболчи билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Ижрочи директор Руй Коштанинг маълум қилишича, раҳбарият Колумбиядаги авиаҳалокатда нобуд бўлган жамоани қайта тикламоқчи.

«Биз кўпгина футболчиларни ижарага оламиз. Бюджетимиз бунга имкон беради. Биз 90 нафар футболчини кўрикдан ўтказдик. Айни пайтда яна 38 нафар футболчи кўрикда. Уларнинг орасидан 20 нафарини саралаб оламиз. Омон қолган 3 нафар футболчимиздан Рушель ва Нетони сафга қайтишини кутмоқдамиз. Фольманн эса оёғидан айрилди, аммо унга ҳам иш топиб берамиз», деган Руй  Кошта Inside the Games нашрига берган интервьюсида.

Бундан аввалги хабарларда жамоа 3 нафар футболчи, ҳимоячи Дуглас Гролли ва ярим ҳимоячилар Надсон ва Росси билан шартнома имзолагани маълум қилинганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: