«Реал» Зиданнинг шартини бажаради

Испания 05 Январ 2017 4504

«Реал» жамоаси президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зайнидин Зиданнинг маошини икки баробар оширмоқчи. Бу ҳақда El Сonfidencial хабар тарқатган.

Манба маълумотига кўра, 44 ёшли франциялик мутахассис янги шартномага кўра йилига ҳозирги 4,25 млн евро ўрнига 8,5 млн евро миқдорида маош олади. Зиданнинг амалдаги шартномаси муддати 2018 йилгача тузилган бўлиб, бу муддат 2020 йилгача қилиб белгиланади.

Зидан «Реал»га 2016 йилнинг январида бош мураббий этиб тайинланганди. У ўтган йилда жамоа билан Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Бундан аввалги хабарларда мураббий раҳбариятга маошини ошириш шартини қўяётгани айтилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: