«Реал» 90 миллионлик трансферга тайёрланмоқда

Испания 05 Январ 2017 7320

«Реал» клуби яна бир бор қимматбаҳо трансферни амалга оширмоқчи.

The Sun хабарига кўра, мадридликлар клуби президенти Флорентино Перес «Ювентус»нинг 23 ёшли ҳужумчиси Пауло Дибала учун 90 млн евро беришга тайёр.

«Ювентус» клуби иқтидорли ҳужумчиси билан хайрлашишга қарши эмас, аммо пулдан ташқари «Реал»дан Модрич ёки Кроосни ҳам талаб қилмоқда.

Мадрид раҳбарияти эса яримҳимоячиларини Туринга қўйиб юбормоқчи эмас, шунинг учун ҳам музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

Хабарда ёзилишича, Дибаланинг трансфери бўйича музокаралар ёзда ижобий ҳал қилинади ва «Ювентус» яна бир марта ўз футболчисини қимматбаҳо трансфер орқали сотади.

Аргентиналик футболчи жорий мавсумда туринликлар сафида 15 учрашувда майдонга тушган ва 4 гол уриб, 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.

«Ювентус» ҳужумчиси «Реал»га ўтмоқчи

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: