«Олмалиқ» сафига Ўзбекистон терма жамоасининг 2 собиқ футболчиси келиб қўшилди

Ўзбекистон 05 Январ 2017 2087

4 январдан «Олмалиқ»нинг янги мавсум тайёргарлиги доирасидаги иккинчи йиғини бошланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

Биринчи кунги машғулотларда 19 нафар футболчи иштирок этган. Декабрь ойида ўтказилган илк йиғин якунида бир қатор футболчиларга жавоб берилган.

Маълум қилинишича, Дониёр Исмоилов Бекободнинг «Металлург» жамоасига ўтган, қозоғистонлик легионер Темирлан Ерлановга жавоб берилган.

Жамоа сафига жароҳатдан фориғ бўлган Роман Абдулов, ўтган мавсумни «Бухоро»да ўтказган Шавкат Муллажонов ва Камолиддин Мурзоев ҳамда «Навбаҳор»дан Қаҳрамон Муҳамеджонов кабилар қўшилган. Айни вақтда бу футболчилар жамоа билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: