Испания футболчиларининг маошлари тўланиши бўйича вазият яхшиланди

Испания 05 Январ 2017 649

Испания футбол лигасига жорий мавсумда футболчиларнинг маоши вақтида берилмаётгани бўйича биронта ҳам шикоят билан мурожаат қилинмаган.

Таққослаш учун: 2014/15 йилги мавсумда январь ҳолатига 48 нафар футболчидан шу масала бўйича шикоят келиб тушган (тўланмаган маошларнинг жами миқдори 3,3 миллион евро). Ундан олдинги мавсумнинг шу вақтида эса бу кўрсаткич 47 шикоят ва 1,7 миллион еврони ташкил қилганди.

Лигада иқтисодий назорат тизими жорий этилгач, бу борада шикоятлар йўқолган. 2015/16 йилги мавсумнинг январь ойида фақат битта шикоят келиб тушганди (7 минг евро). 

Бу статистика Испания чемпионатининг биринчи ва иккинчи дивизионидаги 42 клуб бўйича тузилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: