Хёнесс «Бавария» легионерларини немис тилини ўрганишга мажбурлаш йўлини топди

Германия 05 Январ 2017 1206

«Бавария» жамоаси президенти Ули Хёнесснинг фикрича жамоанинг барча футболчилари ва мураббийлари немис тилини ўрганиши шарт, йўқса, жаримага тортилади. 

Bild хабарига кўра, у жамоада гуруҳбозликнинг олдини олишга киришган, унинг фикрича, бунинг давоси - немис тилини ўрганиш.

«Бавария» кийим алмаштириш хонасида яна немис тили янграй бошлади. Тил - бирдамлик белгиси. Акс ҳолда гуруҳбозлик бошланади. 

Француз ёки португал тилининг ўзи билан кифояланиш яхшимас. Футболчи немис тилини ҳам билиши керак. Агар хорижлик футболчилар немис тилини ўрганишмаса, улар жарима тўлашади. 

Агар легионерлар кунига икки соат немис тили билан шуғулланишса, бу идеал вариант бўлар эди. Одам истаса, барчасига эриша олади. Анчелоттидан намуна олиш керак», деган Хёнесс.

Bild нашри хабарига кўра, жамоадаги хорижликлар орасида немис тилини энг яхши биладиганлар Арьен Роббен, Роберт Левандовски ва Карло Анчелотти ҳисобланади, франциялик Кингсли Коман ва португалиялик Ренату Саншеш эса бу тилни деярли билмайди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: