Хамес «Реал»дан кетиши ҳақидаги хабарларга узил-кесил жавоб қайтарди

Испания 05 Январ 2017 3772

«Реал» жамоасининг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Испания Кубогининг 1/8 финалида «Севилья»га қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган биринчи учрашувдан кейин журналистлар билан гаплашди.

Урашувда дублга эришган колумбиялик футболчи январда мадридликлар клубини тарк этиши ҳақидаги хабарларни бутунлай инкор этган.

«Жамоамиздаги ҳамма футболчи ўйнашни истайди, улардан бир қисми қийин даврни бошдан кечиришди. Аммо янги йил бошланди. Мен «Реал»да қоламан.

Мен шунчаки яхши ўйнашни истайман ва менга бундай имконият берилмоқда. Мен худди бугунгидек жамоага ёрдам беришни истайман.

Бу ажойиб натижа, бизни жавоб учрашуви кутиб турибди. Бу ўйинга максимал эътибор билан ёндашишимиз керак», дея Хамеснинг сўзларини келтирган Marca.

Примеранинг 16 турида Родригес 8 учрашувда қатнашди (шундан 4тасида асосий таркибда) ва бир гол уриб, яна 2 голга ҳаммуаллифлик қилди.

Хамес «Реал»да нега йўқолиб қолди? Футболчининг Мадриддаги тарихи

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: