Халқаро профессионал футболчилар ташкилоти Сербия клубларига ўтиш оқибатларидан огоҳлантирди

Европа 05 Январ 2017 646

Халқаро профессионал футболчилар уюшмалари федерацияси (FIFPro)  футболчиларга Сербия чемпионатига ўтмасликни тавсия қилмоқда.

«Сербия мамлакатида футболчиларнинг меҳнат шароитлари ёмонлашгани сабабли, FIFPro футболчиларга Сербия чемпионатига ўтмасликни тавсия қилади.

2016 йилда ўтказилган изланишлар давомида футболчиларнинг 68 фоизи маошни ўз вақтида олмаслиги, 89 фоиз футболчи эса трансферлар вақтида босимга учраши аниқланган.

Сербия футбол иттифоқи клублар ва футболчилар ўртасидаги можароларни кўриб чиқадиган судяларни бўшатиб юборган. Бундан ташқари, клубларга қарши шикоят қилишни истаган футболчилар учун тўлов миқдори кескин оширилган.

Эндиликда, футболчиларнинг ҳуқуқлари поймол этилишига йўл очилган», дейилган ташкилот баёнотида.

FIFPro Сербия футбол иттифоқидан бу қарорини бекор қилишни сўраган ва футболчиларга олдиндаги трансферлар вақтида Сербиядаги клублар сафига ўтмасликни тавсия қилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: