Европа грандлари Верратти учун кураш бошлади

Франция 05 Январ 2017 1671

«Ювентус» мавсум якунида «ПСЖ»дан италиялик ярим ҳимоячи Марко Верраттини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. Бу футболчига «Челси», «Бавария» ва «Интер» каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билан қарамоқда.

Corriere dello Sport маълумотига кўра, Италия терма жамоасига номзод бўлмиш 24 ёшли бу футболчи трансфери учун туринликлар жамоаси 80 миллион евро беришга тайёр.

Аммо бу трансферга 2014 йилда Кингсли Коман билан рўй берган можароли воқеа халақит бериши мумкин. Футболчи жанжал билан француз клубини тарк тиб, итальян клубига ўтган эди. Ўтган йили шу туфайли «ПСЖ» Блез Матюидини «Ювентус»га сотмаганди.

Верраттининг парижликлар клуби билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йилга қадар тузилган.

Франция чемпионатининг 19 туридан кейин Верратти 14 учрашувда майдонга чиққан (12тасида бошланғич таркибда) ва 2 гол уриб, яна бир голга ҳаммуаллифлик қилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: