Энрике ўз ўрнига Вальверде «Барселона» бош мураббий бўлиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Испания 05 Январ 2017 1869

«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике «Атлетик» устози Эрнесто Вальверде келажакда Каталония клубини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди.

«Вальверде – Испания футболидаги малакали мутахассислардан бири. Мураббий сифатида у билан кўпроқ тўқнаш келганман. Унинг ғоялари ва ҳулқи менга ёқади. У юқори савиядаги мутахассис ва унинг номи «Барселона» билан боғланиши мантиқан тўғри», — дея Луис Энрикенинг сўзларини келтирган Sport нашри.

Луис Энрикенинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2017 йилда ўз ниҳоясига етади. Томонлар ҳали бу шартномани узайтиришмади.

Луис Энрике кетганидан сўнг «Барселона»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: