ЦСКА швециялик ҳужумчисини қўйиб юборди

Россия 05 Январ 2017 549

Страндберг Бельгиянинг «Брюгге» жамоаси сафига ўтди ва янги жамоаси билан 2021 йилгача шартнома тузди.

Москва армиячилари жамоаси Виктор Гончаренко жамоани қишки трансферлар вақтида икки ҳужумчи, Ласина Траоре ва Карлос Страндберг тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди.

«Брюгге» расмий сайти швециялик Карлос Страндбергни ЦСКАдан харид қилгани ҳақида хабар берган.

Айни вақтда бу 20 ёшли футболчи Испанияда йиғин ўтказаётган янги жамоаси сафига бориб қўшилган.

Ушбу ёш футболчи 2015 йили ЦСКАга «Хаккен» сафидан ўтганди. Жорий мавсумда бу ҳужумчи Россия чемпионатида 8 учрашув ўтказиб, 2 гол урди.

«Брюгге» айни вақтда Бельгия чемпионатида етакчилик қилмоқда, бу жамоа иккинчи ўриндаги «Андерлехт»дан 2 очко кўп тўплаган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: