Анчелотти «Бавария»га италиялик футболчи олиб келмоқчи

Германия 05 Январ 2017 933

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «ПСЖ»нинг италиялик ярим ҳимоячиси Марко Верраттига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар берган.

Манба маълумотига кўра, италиялик мутахассис мавсум охирида ўз ватандошини немислар жамоасига олиб келмоқчи.

Бундан олдинги хабарларда ушбу футболчига «Ювентус», «Интер», «Челси» ва «Реал» каби жамоалар даъвогар экани айтилганди.

Франция чемпионатининг 19 туридан кейин Верратти 14 учрашувда майдонга чиққан (12тасида бошланғич таркибда) ва 2 гол уриб, яна бир голга ҳаммуаллифлик қилган.

Верраттининг парижликлар клуби билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йилга қадар тузилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: