Зидан: Пепенинг «Реал»да қолишини истайман

Испания 04 Январ 2017 809

Мадриднинг «Реал» футбол клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан ҳимоячи Пепени қўлдан чиқариш ниятида эмаслигини таъкидлаб ўтди. Франциялик мутахассиснинг фикрича, португалиялик ўйинчи жамоага ҳали кўп фойда келтириши мумкин.

«Пепе – «Реал» учун жуда муҳим футболчи. У «Реал»да 10 йилдан бери ўйнамоқда ва клуб тарихига кирди. Унинг «Реал»да қолишини истайман. Мени унинг жамоа учун нимадир қила олиши қизиқтиради, холос. Қолгани эса қизиқ эмас», - дея Зиданнинг сўзларини келтиради AS.

Маълумот учун, 33 ёшли Пепе Хитой клубларидан молиявий жиҳатдан яхши бўлган таклифларни олган ва клубини ўзгартириш арафасида турибди. Унинг испан гранди билан шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: