Зидан Мората ҳақидаги охирги хабарларга ишонмайди

Испания 04 Январ 2017 1344

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан жамоа ҳужумчиси Альваро Моратанинг «Ювентус»га қайтиши ҳақида тарқалган хабарларни инкор қилиб чиқди.

Бундан олдинроқ, Италиядаги нашрлар ушбу футболчи Мадриддан кетишни истаётгани, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун Туринга қайтмоқчи экани ҳақида ёзганди.

Жорий мавсумда Испания терма жамоасига номзод бўлган бу 24 ёшли футболчи ички чемпионат доирасида 12 учрашувда майдонга тушди ва 5 гол урди.

«Мен бу хабарни тўғри деб ўйламайман. Мен унинг «Реал»да бахтиёр эканини кўриб турибман, чунки бу унинг уйи. У машғулотларда жуда яхши ишламоқда ва бизнинг лойиҳамизда ўз ўрнига эга. Буни унинг ўзидан сўрашингиз ҳам мумкин»,  дея Зиданнинг сўзларини келтирган Football Italia.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: