«Зенит» Витселга ўринбосар топди

Россия 04 Январ 2017 934

«Зенит» жамоаси раҳбарияти «Бенфика»нинг грециялик ярим ҳимоячиси Андреас Самарисни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда A Bola хабар тарқатган. Питерликлар жамоаси 27 ёшли футболчи трансфери учун 20 млн евро тўламоқчи.

Қайд этилишича, Самарис «Зенит»га ўтиш учун Англия клубларининг таклифини рад қилмоқчи. Самарис «Бенфика»даги ҳолатидан норози, у жорий мавсумда атиги 13 учрашувда майдонга тушган. 

«Зенит» бу футболчини Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» жамоасига ўтиб кетган Аксель Витселга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: