Видео: Португалияда футболчига яна қандай ҳаракат учун қизил карточка кўрсатилади?

Европа 04 Январ 2017 1799

Португалия лигаси кубоги доирасида кечган «Порту» ва «Морейренсе» жамоалари учраушуви вақтида ноодатий воқеа юз берди.

«Порту» яримҳимоячиси Данилу Перейра 3 дақиқа ичида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Дастлаб у рақибини туртиб йиқитгани учун 76-дақиқада огоҳлантирилганди. Орадан уч дақиқа ўтгач, бош ҳакам Луиш Годиньо билан тасодифан тўқнашиб кетди ва ҳакат унга иккинчи марта сариқ карточка кўрсатди.

Якунда «Порту» 0:1 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: