"Торино" Хуан Итурбени ижарага олгани ҳақида эълон қилди

Италия 04 Январ 2017 597

"Рома" ярим ҳимоячиси Хуан Итурбе фаолиятини "Торино"да давом эттиради. Бу ҳақда туринликлар расмий сайти маълум қилди. 

Хавбек янги клубда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва "Торино" футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ярим йилга ижарага олди. 

Аввалроқ римликлар бош мураббийи Лучано Спаллетти футболчи ўйинидан қониқмаётгани, шу сабабли уни қўйиб юборишга тайёр эканини хабар қилинган эди. 

Жорий мавсумда 23 ёшли парагвайлик футболчи Италия А сериясида атиги 37 дақиқа майдонга тушди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: