“Шапекоэнсе”нинг авиаҳалокатда тирик қолган футболчилари рақами ишлатилмайди

Жаҳон 04 Январ 2017 1619

Бразилиянинг “Шапекоэнсе” клуби авиаҳалокатида омон қолган футболчиларнинг рақамлари улар жамоага қайтишига қадар ишлатилмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Шапекоэнсе” раҳбарияти сешанба куни жамоанинг 2017 йилга тайёргарлиги юзасидан матбуот анжумани ўтказди. Клуб президенти Плинио Давид де Нес учта футболчи билан ижара келишувлари имзолангани ҳақида маълум қилди. Жамоа ижрочи директори Руй Кошта эса омон қолган футболчиларнинг ўйин рақамлари ҳурмат белгиси сифатида ишлатилмаслигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу ҳолат клуб ўйинчиларнинг футбол ва жамоага тезроқ қайтишига умид билдираётганидан дарак беради.

Авиаҳалокатда футболчилар Алан Рушел, Нето ва дарвозабон Жексон Фольманн тирик қолишди.

Маълумот учун, бортида “Шапекоэнсе” ўйинчилари ва ходимлари бўлган самолёт 29 ноябрь куни авиаҳалокатга учради. Жамоа Колумбияга, Жанубий Америка кубоги финалида маҳаллий “Атлетико Насьональ” клуби билан куч синашиш учун кетаётган бўлган. Авиаҳалокат натижасида 71 киши ҳалок бўлди, олти инсон, улардан учтаси – футболчилар омон қолди. Жанубий Америка футбол конфедерацияси 5 декабрь куни “Шапекоэнсе”ни Жанубий Америка кубоги ғолиби деб эълон қилди. Шунингдек, жамоа ҳалокатдан сўнг илк учрашувини 29 январь куни ўтказиши ҳам хабар қилинди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: