Хитойликлар Погбани дунёнинг энг қимматбаҳо футболчиси мақомидан маҳрум қилишмоқчи

Германия 04 Январ 2017 3834

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси  Пьер-Эмерик Обамейянг дунёнинг энг қимматбаҳо ва энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин. La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, «Шанхай СИПГ» ушбу габонлик футболчи трансфери учун «асаларилар» жамоасига 150 млн евро беришга тайёр.

Агар Обамейянг бу таклифни қабул қилиб, Хитойга йўл олса, Погбанинг натижасини янгилаб, энг қимматбаҳо футболчи бўлиш билан бирга, энг кўп миқдордаги маош оладиган футболчига ҳам айланади. Унга хитойликлар 800 минг евро миқдоридаги ҳафталик маош тайинламоқчи. Бу эса йилига 41 млн евро деганидир.

Ҳозирда дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси Карлос Тевес ҳисобланади. У ўтган йилнинг декабрида «Шанхай Шэньхуа»га «Бока Хуниорс» сафидан келиб қўшилди. Хитойликлар жамоаси ушбу 32 ёшли аргентиналик футболчига 720 минг евро миқдоридаги ҳафталик маош тўлашади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: