Гвардиола «Манчестер Сити»га олиб келмоқчи бўлган футболчи Германияда қолади

Германия 04 Январ 2017 948

«Бавария» ҳимоячиси Ҳольгер Бадштубер Германиянинг бошқа бир жамоасига ўтиши мумкин. 27 ёшли бу футболчига «Ҳамбург» томонидан қизиқиш билдирилган ва томонлар дастлабки музокараларни бошлаган.

Sport Bild маълумотига кўра, Бадштубер  Эмир Спахичнинг ўрнига олиниши режалаштирилган. «Ҳамбург» бироз аввалроқ босниялик ҳимоячиси билан шартномани узишга қарор қилганди

Мюнхенликлар жамоаси Бадштубер билан 2017 йилнинг ёзига қадар тузилган шартнома муддатини узайтирмаган.

Жорий мавсумда Бадштубер Германия чемпионатида бир ўйинда иштирок этиб, майдонда 28 дақиқа ўтказди.

Бундан аввалги хабарларда ушбу футболчини унинг собиқ устози Хосеп Гвардиола Англияга олиб ўтмоқчи экани ҳақида ёзилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: