Фото: «Локомотив» сафида 2 нафар африкалик футболчи машғулотларда қатнашмоқда

Ўзбекистон 04 Январ 2017 1859

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби – Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби янги мавсум тараддудини 21 декабрдан бошлаган ва илк мавсумолди йиғини бир ҳафта давом этганди.

Жамоа расмий сайтида маълум қилинишича, жамоа футболчилари 3 январь куни қисқа муддатли таътилдан яна машғулотларга қайтди.

Йиғиннинг илк кунида мураббийлар штаби футболчиларга ортиқча юклама беришни лозим топмади ва шу боисдан енгил чигалёзди машқлари ёпиқ иншоотда ўтказилган.

Сайтга жойлаштирилган фотосуратларда кўриш мумкинки, йиғинда жамоа кўригида бўлиб турган икки нафар ивуарлик футболчилар ҳам қатнашмоқда.

Машғулотлар 7 январга қадар Тошкентда давом эттирилади. Сўнг «Локомотив» илк хориж йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига йўл олади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: