Зидан «Реал» бошқарувида 1 йил: «1 йилда кўп сочим тўкилди»

Испания 03 Январ 2017 2129

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан Испания Кубоги доирасида 4 январь куни «Севилья»га қарши кечадиган учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди ва жамоадаги бир йиллик фаолияти бўйича фикрларини билдириб ўтди.

«Мен тақдимот маросимида қаттиқ асабийлашгандим. Одам ҳамиша ҳаяжонланади, аммо ўшанда бошқача ҳаяжон бор эди.

Ўтган йилда жуда кўп сочим тўкилди, аммо бундан хафа эмасман. Мен ўзим севган иш билан машғуллигимдан хурсандман. Лекин олдинда қилишим керак бўлган ишлар жуда кўп. Мен футболчиларимнинг ишидан мамнунман.

Мен футболчи сифатида жуда кўп ғалабаларга эришганман ва ҳамиша имкон қадар кўп нарса ютиб олишга ҳаракат қилганман. Мен жамоадаги фаолиятим жуда муваффақиятли чиққанидан хурсандман, бундай бўлишини кутмагандим. Аммо биз тўхтамасдан ўз йўлимизда давом этишимиз керак.

Мен барча билан бир хилда муомала қилишим керак. Мен футболчи эканимда ҳам шундай ўйлар эдим. Футболчи ва мураббий муносабати ҳамиша яхши бўлиши керак. Мен биламан, янада яхши бўлишим мумкин. Лекин буни бошқалар айтгани яхши. Мен футболни жон дилимдан севаман, футбол ҳаётимнинг бир қисми. Ҳар бир мураббийда ва ҳар бир футболчида шундай бўлмоғи керак», – деган Зидан.

Эслатиб ўтамиз, Зидан «Реал» бошқарувига роппа-роса бир йил олдин, 2016 йилнинг 4 январида, Рафаэль Бенитеснинг истеъфосидан кейиноқ тайинланганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: