"Зенит" Витселнинг Хитойга ўтганини эълон қилди

Россия 03 Январ 2017 638

"Зенит" ва "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клублари бельгиялик ярим ҳимоячи Аксель Витсель трансфери борасида келишувга эришди. Аввалроқ ОАВда футболчи Хитойда 80 млн доллар ишлаб топиши ҳақида маълумотлар тарқалган эди. 

Витсель петербургликлар таркибига 2012 йил келиб қўшилган ва 5 йил ичида 180та учрашувда майдонга тушиб, 22та гол ва 13та голли узатмага муаллифлик қилган эди. 

""Зенит" Аксель Витселдан Петербургда ўтказган вақти учун миннатдор ва унга янги жамоада муваффақият тилайди", – деб ёзади клуб расмий сайти. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: