«Севилья» мураббийи «Реал»га қарши ўйин олдидан Роналдуни ранжитди

Испания 03 Январ 2017 4249

«Севилья» жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли 4 январь куни Испания Кубоги доирасида «Реал»га қарши кечадиган ўйин олдидан рақиблар етакчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» футболчиси Лионель Месси ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Роналду - буюк футболчи, бу айниқса унинг рақиб дарвозасига яқин ҳудудда амалга оширадиган ҳаракатларида кўринади. У ҳужумни якунлашда ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Роналдунинг ягона муаммоси шундаки, унинг порлаши Мессининг, дунё тарихидаги энг яхши футболчининг даврига тўғри келиб қолди.

Мен ҳамиша Леонель билан ишлашни истаганман. Бир кун келиб Аргентина терма жамоасини бошқариш орзуим борлиги ҳақида аввал ҳам айтганман. Ҳозирча, бу амалга ошгани йўқ. Месси билан машғулотларда ишлаш, унга устозлик қилиш - менинг орзуим, аммо ҳаммаси менга боғлиқ эмас», - дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтирган Marca.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: