«Наполи» қишдаги илк трансфери ҳақида эълон қилди

Италия 03 Январ 2017 1769

«Наполи» клуби «Женоа» ҳужумчиси Леонардо Паволетти билан шартнома имзолади

Футболчи янги жамоасида 32-рақам остида ўйнайдиган бўлди.

«Хуш келибсан, Леонардо», – деб ёзди «Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис твиттери орқали.

Бундан олдинги хабарларда 28 ёшли футболчи неаполликлар жамоасига 15 миллион евро эвазига ўтиши маълум қилинганди.

Жорий мавсумда Паволетти «Женоа» сафида 9 учрашувда майдонга тушди ва 3 гол урди. Ўтган мавсумда италиялик бу футболчи 14 голга муаллифлик қилганди ва чемпионатда италияликлар орасидаги тўпурар бўлганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: