Қозоғистонлик журналистлар Аршавинни чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топишди

Осиё 03 Январ 2017 835

Ўтган йилнинг сентябрида мураббийлар ва футболчилар талқинига кўра, 2016 йилда Қозоғистон чемпионатида иккинчи рақамли энг яхши футболчи деб топилган россиялик легионер Андрей Аршавин журналистлар талқинига кўра тенгсиз бўлди.

Prosports.kz нашри хабарига кўра, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада 35 ёшли бу ярим ҳимоячига рақиб топилмаган. 

Аршавиннинг Қозоғистон чемпионати, 22-турида «Тароз» дарвозасига йўллаган голи 2016 йилги чемпионатнинг энг чиройли голи сифатида тан олинган.

Аршавин «Қайрат» сафида ўтган мавсумда 28 учрашув ўтказди ва 8 гол уриб, 7 голга ҳаммуаллифлик қилди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: