Кавани «ПСЖ»даги келажагини ойдинлаштириб олди

Франция 03 Январ 2017 1508

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «ПСЖ» билан янги шартнома имзолайди.

L’Equipe хабарига кўра, футболчи 2020 йилгача мўлжалланган битимга имзо чекади.

Аввалроқ, ушбу 29 ёшли футболчи билан Хитойнинг «Тяньцзинь Сунцзян» клуби қизиққан ва йилига 20 млн евро маош таклиф қилган эди.

Жорий мавсумда Кавани Франция чемпионатининг 17 ўйинида майдонга тушди ва 18та гол урди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: