Гризманн журналистларнинг саволлари «ҳиқилдоғига келгани» ҳақида гапирди

Испания 03 Январ 2017 1235

Журналистлар келажаги борасидаги саволлари билан «Атлетико»нинг франциялик етакчиси Антуан Гризманнинг жонига теккан.

«Тушунмайман, нега ҳеч ким Роналду, Месси ёки Бэйлга шундай саволлар билан мурожаат қилишмайди. Мен «Атлетико»да бахтиёрман, бу ерда менга керак барча нарса муҳайё. Менга келажагим борасида бошқа савол берманг», – дея AS мухбиридан сўраган Гризманн.

25 ёшли бу футболчининг келгусида Европадаги бошқа гранд клублардан бири сафига ўтиб кетиши ҳақида кўп ёзилмоқда. Ўтган ҳафтада Антуанни қўлга киритиш «Манчестер Юнайтед»нинг 2017 йилдаги асосий мақсади бўлиши ҳақида хабарлар тарқатилди.

Ушбу футболчи Роналду ва Месси билан биргаликда 2016 йил бўйича ФИФА томонидан энг яхши футболчи деб топилишга даъвогарлар қаторида турибди. ФИФА талқини бўйича ўтган йилнинг энг яхши футболчиси 9 январь куни Цюрихда тақдирланади.

«Манчестер Юнайтед» Испаниядан яна икки юлдуз футболчи олиб келмоқчи

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: