Филипп Лам футболчилик фаолиятини қачон якунлашини маълум қилди

Германия 03 Январ 2017 812

«Бавария» жамоаси сардори Филипп Лам Қатарга қишки йиғинга жўнаб кетиш олдидан журналистлар билан гаплашди. У 2018 йилда бутсаларини михга илишни режалаштиргани ҳақида гапирган.

«Айни вақтда мен шартномамни охиригача ўтаб бериш ҳақида ўйламоқдаман. Бу шартномам муддати 2018 йилгача. Шу билан тамом», – деган 33 ёшли футболчи.

Merkur нашри маълумотига кўра, ҳимоянинг ҳам, ярим ҳимоянинг ҳам ҳар қандай нуқтасида ҳаракатлана олувчи бу универсал футболчи фаолиятини 2017 йилдаёқ якунлаши ҳам мумкин. 

Мюнхенликлар жамоаси раҳбарияти ушбу футболчи 2017 йилнинг ёзида жамоанинг спорт директори бўлишини истамоқда.

Айни вақтда бу лавозим бўш турибди. Собиқ спорт директори Маттиас Заммер ўтган йили соғлигидаги муаммо туфайли ишдан кетган.

Лам – «Бавария» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади, у жамоа учун барча турнирлар доирасида 432 учрашув ўтказган ва 13 гол урган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: