«Эвертон» бош мураббийи «Барселона»ни бошқариши мумкин

Испания 03 Январ 2017 1806

«Эвертон» футбол клуби устози Рональд Куман «Барселона» бош мураббийлигига тайинланиши мумкин.

Sport интернет-нашрининг Sportitalia’га асосан хабар беришича, клуб 53 ёшли нидерландиялик мутахассис билан илк музокараларни ўтказган. Куман кўк-анорранглиларнинг амалдаги бош мураббийи Луис Энрикени бош мураббийлик лавозимида алиштириши мумкин. Энрике «Барселона» билан ёзда якунига етадиган шартномасини ҳалигача узайтирмаган.

Аввалроқ, Энрике каталонияликларни тарк этса, жамоага «Атлетик» бош мураббийи Эрнесто Вальверде бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: