Дракслер «ПСЖ» билан шартнома тузди

Франция 03 Январ 2017 1225

«ПСЖ» расмий сайтида «Вольфсбург» футболчиси Юлиан Дракслернинг трансфери ҳақида эълон қилинди. Германиялик футболчи билан 2021 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўладиган шартнома тузилган. Парижликлар клубида Дракслер 23-рақам остидаги футболкада ҳаракатланади.

«Ўз фаолиятимда янги босқич бошлаётганимдан жуда хурсандман. „ПСЖ“ совринлар ютишида қўлимдан келганча ёрдам бераман. Ўзим ҳам ўйинимни ўстириш учун ҳаракат қиламан», — деган Дракслер шартнома имзолаганидан кейин жамоа сайти учун берган илк интервьюсида.

Парижликлар жамоаси ушбу футболчини «Вольфсбург»дан 42 миллион евро эвазига трансфер қилди, яна 6 миллион евро бонуслар сифатида тўланиши мумкин.

Унинг ойлик маоши миқдори 850 минг еврони ташкил қилади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: