АПЛ клуби "Ювентус" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Италия 03 Январ 2017 1049

"Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Calciomercato берган хабарга кўра, бразилиялик футболчига "Челси" қизиқиш билдирмоқда. 

Сандронинг "Ювентус" билан шартномаси 2020 йилга қадар белгиланган, бироқ лондонликлар Оскарнинг "Шанхай СИПГ"га трансферидан олган 60 млн евродан фойдаланмоқчи. 

А Сериянинг жорий мавсумида Сандро 17та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: