А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг ёмон футболчиси аниқланди

Италия 03 Январ 2017 1732

«Милан» ҳужумчиси Луис Адриано Италия чемпионатининг 2016 йилдаги энг ёмон футболчиси деб топилди.

Repubblica нашри хабарига кўра, 29 ёшли бразилиялик футболчи энг ёмон ҳужумчилар орасида биринчи ва барча нуқталарда ўйновчи энг ёмон футболчилар орасида пешқадам бўлган.

У 10 баллик шкалада 5,288 балл олган. Бу ҳужумчи жамоа сафида 7 учрашувда майдонга тушиб, биронта ҳам гол урмаган.

Йилнинг энг ёмон футболчилари қаторида «Палермо» сафида ўйнаган, кейинроқ «Ньюкасл»га трансфер қилинган Ашраф Лазаар, «Милан»нинг бошқа бир футболчиси Андреа Бертолаччи, «Лацио» ҳужумчиси Алессандро Матри ва «Кальяри» аъзоси Лука Чеппителли каби кутилган ўйинни намойиш эта олмаган футболчилар ҳам бор.   

Бразилиялик футболчи 2017 йилда Москванинг «Спартак» клубида ўйнайди.

Луис Адриано ўз фаолиятини 2006 йилда Бразилиянинг «Интернасьонал» жамоасида бошлаган. У 2007 йилда «Шахтёр»га ўтган ва 8 йил давомида бу жамоа сафида тўп суриб, 162 учрашувда майдонга тушган ва 77 голга муаллифлик қилган.

2015 йилнинг ёзида Луиса Адриано «Милан»га ўтди. У итальянлар клубидаги биринчи мавсумида 33 учрашувда майдонга тушиб, 4та гол урганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: