«Зенит» Витселни сотиб олганидан 5 баробар арзонга сотди

Россия 02 Январ 2017 1416

Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси бельгиялик ярим ҳимоячиси Аксель Витселни Хитойнинг «Тяньцзинь» жамоасига 7 миллион еврога трансфер қилди. Бунга қўшимча бонуслар сифатида кейинроқ маълум миқдордаги маблағлар берилиши ҳам мумкин.

Шу тариқа, «Зенит» бу футболчисини сотиб олганидан 5 баробар арзонга сотган бўлиб чиқмоқда. Ушбу футболчи 2012 йилда Португалиянинг «Бенфика» жамоасидан 40 миллион евро эвазига харид қилинганди.

Қайд этиш керакки, трансфер қиймати арзонлиги футболчи билан шартнома тугашига ярим йил вақт қолгани билан боғлиқ. У ярим йилдан кейин жамоани эркин агент сифатида текинга тарк этиши мумкин эди.

Ушбу футболчи ёзда «Ювентус»га бориб қўшилиши кутилмоқда эди. Аммо бугун унинг Хитой жамоаси таклифини қабул қилгани маълум бўлди. У янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома тузади ва жами 100 миллион евро ишлаб олади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: