Витсель нима учун «Ювентус»ни эмас, Хитой таклифини танлаганига изоҳ берди

Осиё 02 Январ 2017 2664

«Зенит» ярим ҳимоячиси Аксель Витцель нима учун «Ювентус»дан берилган таклифни қабул қилмасдан, Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» жамоаси сафига йўл олаётганига изоҳ берди.

«Бу қийин танлов бўлди. Бир томонда зўр жамоа, топ-клуб «Ювентус», иккинчи томонда эса – менинг оилам учун жуда фойдали таклиф, уни рад этиб бўлмади.

«Ювентус» раҳбарияти ҳамиша менга жентльменлар каби муомала қилишди, уларга миннатдорчилик билдираман. «Ювентус»га мухлислик қилишда давом этаман. Умид қиламанки, бу жамоа Чемпионлар лигасида зафар қучади.

Эҳтимол келгусида яна йўлларимиз кесишар», – дея Витселнинг сўзларини келтирган Tuttosport.

Хитойликлар жамоаси бельгиялик бу футболчи учун «Зенит»га 7 миллион евро тўлади. Футболчининг ўзи эса 3 йил давомида 75 миллион евро ишлаб олади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: