Витсель қаҳрамонлик қила олмади

Осиё 02 Январ 2017 1661

Россия чемпионати юлдузларидан яна бири кучли бешликни эмас, хитойликларнинг пулларини танлади. 

«Зенит»нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Аксель Витсель Италиянинг «Ювентус» жамоасига эмас, Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» жамоасига ўтади.

27 ёшли ушбу хавбек Фабио Каннаваро бош мураббий сифатида ишлаётган жамоа билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Футболчи «Шанхай Теллэйс» таклифини ҳам рад этган.

Ярим йилдан кейин питерликлар жамоасини эркин агент сифатида тарк этиши мумкин бўлган футболчини жамоа 7 миллион еврога пуллаган. Шунингдек, қўшимча маошлар ҳам кўзда тутилган. Футболчининг ўзига 25 миллион евро миқдорида йиллик маош тайинланган.

Аввалги хабарларда Хитой клублари Витсель учун йилига 18 миллион евро тўлашга тайёр кани хабар қилинганди. «Тяньцзинь Цюаньцзянь» Хитой Суперлигасининг дебютанти ҳисобланади.

Футболчи уни қўлга киритиш учун 1 йилдаг буён ҳаракат қилиб келган «Ювентус»дан узр сўраган.

Tuttosport нашри бельгиялик футболчининг Турин клубига айтган қуйидаги сўзларини келтирди: «Афсус, аммо бундай таклифларни рад қилиб бўлмайди».

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: