«Ювентус» ҳужумчиси «Реал»га ўтмоқчи

Италия 02 Январ 2017 2947

Туриннинг «Ювентус» футбол клуби ҳужумчиси Пауло Дибала жамоа билан шартномасини узайтиргани ҳақидаги маълумотни рад этди.

«Мен ҳеч нарсага имзо чекмадим. Келажакда нима бўлишини кўрамиз», - дея айтиб ўтди 23 ёшли аргентиналик.

El Mundo Deportivo маълумотларига кўра, Дибала «Реал» таркибига бориб қўшилишни истамоқда, шу билан бир қаторда, «Ювентус» ҳам у билан шартномани 2021 йилгача узайтириш ҳаракатида. Бу футболчини Мадрид клубига қимматроққа сотиш учун қилиниши мумкин.

Дибала бўйича келишувга «Ювентус»нинг уч трансфер мақсадидан бири – Хамес Родригес, Иско ёки Матео Ковачич ҳам киритилиши мумкин.

Маълумот учун, Дибала айни дамда йилига 3 миллион евро ишлаб топади, бироқ туринликлар унинг маошини 5,5 миллионга қадар кўтаришга тайёрлар.

«Ювентус»да энг кўп ҳақ оладиган футболчи Гонсало Игуаин ҳисобланади. Унинг маоши 7,5 миллион еврога тенг.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: