Роббен «Реал»дан кетганидан афсусланишини тан олди

Германия 02 Январ 2017 2312

«Бавария» ҳужумчиси Арьен Роббен 2009 йилда «Реал»дан кетишни истамагани ҳақида гапирди. У ўзининг ўша вақтда мюнхенликлар клубига ўтиши фаолиятида ортга қадам ташлаш бўлганини тан олган.

«Ўша ёз бироз ғалати ўтганди. Флорентино Перес „Реал“ президентлигига қайтган, ўшанда клуб сафига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилганди. Криштиану Роналду, Кака, Карим Бензема ва Хаби Алонсо — уларнинг барчасини „Реал“ катта маблағлар эвазига сотиб олганди. Менга клуб мени сотиш орқали пул ишлаб олиш мумкинлигини айтишди. Аввалига мен кетишга рози бўлмадим. Мен ўшанда қолиб жамоанинг асосий таркибига киришим ҳам мумкин бўлганди, аммо қарор қабул қилиш керак эди.

„Бавария“ сафига ўтиш қарори осон қабул қилинмаган. Ўша вақтда „Бавария“ ҳозирги каби Европанинг энг кучли жамоалари сирасига кирмасди. Шу туфайли ўша қароримни фаолиятимда ортга қадам ташлаш сифатида баҳолайман. Ўшанда Луи ван Гаал мени Германияга кўчиб ўтишга кўндирганди», — дея Роббеннинг сўзларини келтирган Fox Sports.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: