Манжукич хитойликларнинг пулларини рад этди

Италия 02 Январ 2017 1133

«Ювентус» ҳужумчиси Марио Манжукичга Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» жамоасидан таклиф берилган.

Tuttosport хабарига кўра, бугун Аксель Витселни сотиб олгани маълум бўлган хитойликлар жамоаси бироз вақт олдин туринликлар жамоасига хорватиялик футболчининг трансфери учун 28 миллион евро таклиф этган, футболчининг ўзига эса йилига 7,5 миллион евро миқдорида маош тўлашмоқчи бўлишган.

Аммо «Зенит»дан Аксель Витселни олишга муваффақ бўлмаган «Ювентус» ҳужумчисини хитойликларга сотмаган.

Бундан ташқари, айни вақтда 30 ёшда бўлган Манжукичнинг ўзи ҳам Хитойга кетишни истамаган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: