Хитойликлар «Челси» юлдузига кўз тикмоқда

Жаҳон 02 Январ 2017 2876

Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» футбол клуби «Челси»нинг испаниялик форварди Диего Костани харид қилиш бўйича янги таклиф билан чиқди. Жамоа мавсум якунига кўра мамлакат Суперлигасига йўл олган, деб хабар беради The Sun. 

Италиялик Фабио Каннаваро бош мураббий бўлган жамоа лондонликларга 80 миллион фунт тўлашга тайёр турибди. Аввалроқ, хитойликлар 50 миллион фунт стерлинг таклиф қилишганди.

Тахминларга кўра, трансфер амалга ошадиган бўлса Диего Коста дунёнинг энг юқори ҳақ тўланадиган ўйинчиларидан бирига айланиши мумкин. У янги жамоада ҳафтасига 480 минг фунт ишлаб топиши режалаштирилган.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: