Роналду: Ҳеч кимга тақлид қилмайман, футболчи ўз услубига эга бўлиши керак

Испания 01 Январ 2017 1483

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бошқалардан андоза олмаслигини айтиб ўтди.

«Мен ҳеч кимдан кўчирмайман. Футболчи ўз услубига эга бўлиши керак.

Мени ўзига маҳлиё этадиган футболчилар кўп, улардан қайсинидир алоҳида ажратиб кўрсата олмайман.

Мени билмайдиган одамлар ҳақиқатдан йироқ бўлган нарсалар ҳақида гапиришади. Аммо бу мен учун муаммо эмас. Мен яхши кўрадиган инсонлар эса мени ҳам чин дилдан яхши кўришади, чунки қандай инсон эканимни билишади», деган Роналду Миср телевидениесига берган интервьюсида.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: