Неймар келгусида қайси жамоа учун ўйнашни исташи ҳақида айтди

Испания 01 Январ 2017 5068

"Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар келажакда ватанига қайтиши мумкинлигини истисно этмади.

Каталонияликлар клубига 2013 йилда Бразилиянинг "Сантос" клубидан келиб қўшилган ва айни вақтда 24 ёшда бўлган бу футболчининг амалдаги шартномаси муддати 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган.

У таътил вақтида "Шапекоэнсе" жамоаси хотирасига бағишланган хайрия учрашувида иштирок этди ҳамда "Маракана" ўйингоҳида маҳаллий журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Мен "Фламенго" сафида ўйнашни истармидим? Мен учун "Маракана"да мухлисларни қувонтириш катта шараф бўлади. Мен бу ерда ҳар куни ўйнашга тайёрман. "Фламенго" — мен келгусида либосини кийиб ўйнашни истайдиган клуб", деган футболчи.

"Маракана" ўйингоҳи Бразилия терма жамоаси билан биргаликда Рио-да-Жанейродаги "Фламенго" ва "Флуминенсе" жамоаларининг уй учрашувлари ўтказиладиган стадион ҳисобланади.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: