Собиқ жамоадоши Зиданнинг муваффақиятлари калитини айтди

Испания 31 Декабр 2016 2258

Франция терма жамоасининг собиқ дарвозабони Фабьен Бартез терма жамоадаги собиқ шериги, айни вақтда «Реал»ни бошқараётган Зайнидин Зидан ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

«Зидан футболни яхши тушунади, у ҳамиша ўйин тақдирини зиммасига олар эди. Ҳозирда ҳамма уни омадли инсон деб атамоқда. Аммо гап бунда эмас. У осмондан юлдузлар ёғилаётгани учун муваффақиятларга эришаётгани йўқ. Омадга эришиш учун имконлар изламоқ зарур. Имкон пайдо бўлганида эса ундан омилкорлик билан фойдаланиш керак бўлади.

У футболчиларни қандай бирлаштиришни билади, айнан шу унинг муваффақиятлари калитидир», — дея Бартезнинг сўзларини келтирган ФИФА расмий сайти.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: