Иньеста «Барселона» билан шартномаси тезроқ узайтирилишини истамоқда

Испания 31 Декабр 2016 728

«Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньеста ўз шартномасини иложи борича тезроқ узайтириш истагида.

«Эртага бу ҳақида гапиришнинг ҳожати қолмаса, хурсанд бўлар эдим. Биз шартномани узайтириш борасида гаплашдик, аммо шартномам тугашига ярим йил бор. Ҳамма хотиржам бўлиши учун бу масалани тезроқ ҳал қилиб олсак, яхши бўлар эди.

Клуб билан ўртамизда ҳеч қачон муаммо бўлмаган, биз жуда очиқмиз. Агар ўйиним ва спорт формам жойида бўлса, муаммо йўқ. Бу бир ўзим ҳал қиладиган масала эмас», - дея Иньестанинг сўзларини келтирган Sport.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: