Ибраҳимович: Мессининг ўйини худди PlayStation’да ўйнаётгандек тасаввур уйғотади

Испания 31 Декабр 2016 2019

«Манчестер Юнайтед» футбол клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Барселона» форварди Лионель Мессининг ўйинидан ҳайратга тушишини айтиб ўтди. Швециялик аргентиналик футболчи билан Каталония клубида 2009-2011 йиллар давомида тўп сурган. 

«Ўйлашимча, Месси ноёб. У каби ўйинчини яна кўришимиз даргумон. Мессида ўзининг йўналиши бор ва у ҳеч кимга ўхшамайди. Мен уни ҳар куни майдонда кўргандим. Унинг футболи худди у PlayStation’да ўйнаётгандек тасаввур уйғотади. Сиз унга тўп узатиб, қанчалик кўп футболчини алдаб ўтаётганини томоша қилиб турасиз», - дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтиради ESPN.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: