Бразилияликлар терма жамоанинг Европадаги энг яхши футболчисини аниқлашди

Жаҳон 31 Декабр 2016 3086

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Европа чемпионатида тўп сурувчи бразилиялик футболчи учун таъсис этилган Samba Gold 2016 мукофотига эга чиқди.

Sambafoot хабарига кўра, 24 ёшли Коутиньо 32,13 фоиз овозга эга бўлган ҳолда илк марта шундай мукофот соҳиби бўлди. У «Барселона» вакили Неймарни ортда қолдирган, терма жамоага сўровда қатнашганларнинг 27,88 фоизи овоз берган. Неймар аввалги 2 йилда шу мукофот билан тақдирланганди. Учинчи ўринни «Реал» вакили Карлос Касемиро эгаллади - 13,35 фоиз.

Овоз беришда журналистлар, собиқ ва ҳозирда ҳам фаолиятини давом эттираётган футболчилар, шунингдек, мухлислар иштирок этган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: